Ҳилола Умарова вазир ўринбосари ва ректор лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан давлат бошқаруви ва таълим соҳасида қатор кадрлар ўзгариши амалга оширилди.
Жумладан, Хилола Уктамовна Умарова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Илҳом Тоҳирович Сирожев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
Шу билан бирга, Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вазирининг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ҳамда Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори этиб тайинланди.
Расмий маълумотларга кўра, ушбу тайинловлар таълим тизимини янада такомиллаштириш, педагог кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадларига қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳилола Умарова 2022 йил сўнгида Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланган эди. Кейинчалик, 2025 йил 14 июль куни Президент фармони билан Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилган.
