12 феврал учун валюта курслари эълон қилинди
12 февраль куни учун расмий валюта курслари эълон қилинди. Унга кўра, АҚШ доллари 12 287,31 сўмни ташкил этиб, 22,68 сўмга пасайди.
Евро 14 644,02 сўм бўлиб, 22,1 сўмга арзонлади. Россия рубли 158,83 сўмга тушиб, 0,81 сўмга камайди.
Британия фунти 16 828,70 сўмга етди ва 2,17 сўмга ошди. Япония иенаси 80,20 сўм бўлиб, 0,93 сўмга кўтарилди.
Швейцария франки 16 045,06 сўмга тушиб, 31,72 сўмга пасайди. Хитой юани 1 778,14 сўмни ташкил этиб, 3,08 сўмга камайди.
