Ижро этиш соҳасига сунъий интеллектни татбиқ этиш мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди
Бугунги кунда сунъий интеллект технологиялари жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларига кириб келмоқда.
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармасида "сунъий интеллектнинг имкониятлари ва хавф-хатарлари ҳамда коррупцияга қарши курашиш" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда, сунъий интеллект технологиялари даврида ходимларда огоҳлик, масъулият ва шахсий жавобгарлик ҳиссини кучайтириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, ходимлар ўртасида хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш, порахўрлик ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди.
