1 кило палов қанча? Тошкентда энг қиммат бўлиб чиқди
Ўзбекистонда 1 килограмм палов тайёрлаш харажатлари ҳудудлар кесимида ҳисоблаб чиқилди. Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келган.
Қайд этилишича, пойтахтда 1 кг палов тайёрлаш учун ўртача 116 128 сўм сарф бўлади. Энг паст кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида — 98 234 сўм.
Ҳудудлар бўйича харажатлар рўйхати:
-
Қорақалпоғистон Республикаси — 98 234 сўм
-
Сирдарё вилояти — 104 256 сўм
-
Андижон вилояти — 106 160 сўм
-
Хоразм вилояти — 107 027 сўм
-
Бухоро вилояти — 107 931 сўм
-
Наманган вилояти — 108 617 сўм
-
Жиззах вилояти — 109 666 сўм
-
Навоий вилояти — 109 697 сўм
-
Сурхондарё вилояти — 111 624 сўм
-
Қашқадарё вилояти — 111 922 сўм
-
Тошкент вилояти — 112 607 сўм
-
Самарқанд вилояти — 112 930 сўм
-
Фарғона вилояти — 115 413 сўм
-
Тошкент шаҳри — 116 128 сўм
Эслатма: ушбу рақамлар ҳудудларда сотилаётган 1 кг тайёр паловнинг нархи эмас. Ҳисоб-китобга палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб киритилган.
