Жиззахда қора “Tracker”лар аукционга чиқарилиши кутилмоқда
Фуқаролик муносабатлари кенгайиб бораётган бир пайтда, суд ва бошқа ваколатли органлар қарорлари асосида ижро ҳужжатлари сони ортиши табиий ҳисобланади. Ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюросига келиб тушганидан сўнг, давлат ижрочилари қонуний мажбурий ижро ҳаракатларини амалга оширади.
Қарздорлик мулкка нисбатан амалга оширилганда, уни яшириш қонун билан тақиқланган ва бу жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келади.
Жиззах вилоятида айрим қарздорлар давлат ижрочиси талабларини инкор этиб, ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини яширишга уринган. Аммо натижа уларнинг кутгани каби бўлмади: ижро ҳужжатлари асосида 4 та “Tracker” русумли автомобил аниқланиб, жарима майдонларига олиб келинди.
Келгусида ушбу транспорт воситалари электрон аукционлар орқали сотилиб, тушган маблағлар ижро ҳужжатлари бўйича мавжуд қарздорликни қоплашга йўналтирилади.
Бу ҳодиса қонуний талабларга амал қилмасликнинг жиддий ҳуқуқий оқибатларини яна бир бор кўрсатмоқда.
