Хонанда Манзура 48 ёшида турмуш қуриш арафасида!
Таниқли хонанда Манзура 48 ёшида юрагига йўл топган инсонни учратганини маълум қилди, бу ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди. У жойлаган видеода тўйга ишора бўлиб, бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта қизиқиш уйғотди.
Манзура ўзининг расмий саҳифасида видеони жойлаб, тагига “Мен Ҳа дедим...” деб ёзди. Ушбу қисқа жумла орқали у севги йўлида муҳим қарорга келганини билдирди.
Бу янгиликка нисбатан мухлислар илиқ фикр билдирган. Кўпчилик хонандага бахт, севги ва оила тинчлиги тилаб, изоҳларда самимий тилаклар ёзмоқда.
