Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Ўзбекистонда ДХХ ва ИИВ бир нечта ҳудудларда оғир жиноятларнинг олдини олди

0

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги мамлакат бўйлаб оғир ҳамда ўта оғир жиноятларнинг олдини олиш, қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли тезкор-қидирув ва профилактик тадбирларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Андижон вилоятида Андижон шаҳри ҳамда Олтинкўл туманида яшовчи, 1995, 1998 ва 2002-йилларда туғилган уч нафар шахс қўлга олинди. Терговга кўра, улар ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими сифатида таништириб, 2004-йилда туғилган, Андижон туманида истиқомат қилувчи ва криптоактивлар билан шуғулланган фуқарони зўрлик билан автомашинага ўтқазган. Сўнгра товламачилик йўли билан ундан 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги рақамли активларни олиб, эвазига 160 минг сохта АҚШ доллари берган. Тезкор тадбирлар натижасида гумонланувчилар ушланди, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми «а» банди ва 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Сурхондарё вилоятида ҳам оғир жиноят ҳолати аниқланди. Аввал судланган, Денов шаҳрида яшовчи 1993-йилда туғилган шахс Тожикистон Республикаси фуқаросини (1993-йилда туғилган, Душанбе шаҳрида яшовчи) ноқонуний ушлаб тургани айтилмоқда. Маълумотларга кўра, гумонланувчи Душанбе́да яшовчи 1988-йилда туғилган танишига 11 минг АҚШ доллари берган ва унинг ҳамкорини Деновда “гаров” сифатида қолдирган. Пул белгиланган муддатда қайтарилмагач, чет эл фуқароси гаровга олинган, қийноққа солинган ва оғир тан жароҳати олган. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди.

Хоразм вилоятида “кўча жанжаллари” баҳонасида зўравонлик ва ўзбошимчалик билан шуғулланиб келган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Урганч шаҳри, Хива шаҳри ва Боғот туманида яшовчи 1991, 1996 ва 1997-йилларда туғилган уч нафар шахс назоратидаги ҳудудларда мунтазам равишда қонунбузарлик содир этгани қайд этилди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, барчаси қамоққа олинди.

Вилоятнинг Янгиариқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1965-йилда туғилган фуқаро ўз уйида қимор ўйинларини ташкил қилгани аниқланди. Беш нафар иштирокчидан 32 млн сўм пул маблағи ва ўйин карталари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди. Ҳолат бўйича барча алоқадор шахслар қонун доирасида жавобгарликка тортилиши билдирилган.

Наркожиноятларга қарши кураш доирасида Андижон вилоятининг Жалакудук туманида аввал судланган, 1950-йилда туғилган шахс ушланди. У уйида кейинчалик сотиш мақсадида 20 кг 400 г марихуана сақлагани айтилмоқда. Гиёҳванд модда мусодара қилиниб, жиноят иши доирасида далил сифатида расмийлаштирилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан бундан буён ҳам қатъий ва муросасиз чоралар кўрилишини маълум қилди.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net