Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25
26
27
28
29
30
31

Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси 62,5 млрд сўмлик нафақаларни тайинлади

0

Ўзбекистонда Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси меҳнатга лаёқатсизлик варақалари асосида 5,4 минг ҳолат бўйича жами 62,5 млрд сўмлик нафақаларни тайинлади. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Бу кўрсаткич 2026 йилдан босқичма-босқич жорий этилаётган давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг илк амалий натижаларидан бири сифатида баҳоланмоқда. Тизим “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонун ҳамда Президент ҳужжатлари асосида йўлга қўйилмоқда, ижрони таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аҳоли учун тўловларни амалга ошириш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чораларни тасдиқлаган.

Янги тартибга кўра, 2026 йил 1 январдан ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар давлат ижтимоий суғуртаси орқали тўланишни бошлаган. Жорий йил июл ойидан эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари ҳам шу тизим орқали берилиши режалаштирилган.

Ислоҳотлар аҳолининг кенг қатламлари учун ижтимоий ҳимоя имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Аввал нафақалар бўйича асосий масъулият иш берувчилар зиммасида бўлгани сабаб хусусий секторда, айниқса аёллар орасида, кафолатлардан тўлиқ фойдалана олмаслик ҳолатлари учраган. Янги тизим расмий ишлаётган фуқароларга касаллик ёки ҳомиладорлик даврида барқарор даромад таъминлаш орқали бу тафовутни камайтириши кўзда тутилган.

Молиявий юкнинг иш берувчилардан давлатга ўтказилиши тадбиркорларга ресурсларни бизнесни ривожлантириш, иш ўринлари яратиш ва ишлаб чиқаришни кенгайтиришга йўналтириш имконини беради. Шунингдек, ҳомиладор аёлларни ишга қабул қилмаслик ёки ишдан бўшатиш каби хавфларни камайтириши қайд этилмоқда.

Тизим расмий бандликни ҳам рағбатлантиради: нафақа миқдори суғурта стажига боғлиқ бўлади. Режаларга кўра, 2026 йилда давлат ижтимоий суғуртаси қамрови қарийб 2,2 млн нафар бюджет ташкилотлари ходими, 3,6 млн дан ортиқ хусусий сектор ишчиси ҳамда 7 млн дан зиёд якка тартибдаги тадбиркор, ўзини ўзи банд қилган ва норасмий секторда ишлаётган фуқароларни ўз ичига олади.

Жамғaрма орқали ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар 165 минг нафар суғурталанган шахсга тўлаб берилиши режалаштирилган. 1 июлдан эса вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари қарийб 500 минг фуқарога ариза топширмасдан, проактив тартибда расмийлаштирилади.

Янги тизимнинг муҳим жиҳати — тўлиқ рақамлаштириш: нафақалар автоматик тарзда, фуқаролардан қўшимча ҳужжат талаб қилмаган ҳолда тайинланади. Бу жараёнлар шаффофлигини ошириш, бюрократияни қисқартириш ва инсон омили таъсирини камайтиришга хизмат қилиши таъкидланмоқда.

Амалий маълумотларга кўра, 2026 йил 1–15 январ кунлари жамғaрмага ҳомиладорлик ва туғиш бўйича 8,9 мингта меҳнатга лаёқатсизлик варақаси келиб тушган. Шундан 5,4 мingtаси (60%) кўриб чиқилиб, жами 62,5 млрд сўмлик нафақалар тайинланган.

Қолган 3,5 мингта варақа бўйича 1,3 минг ҳолатда (15%) расмий бандлик йўқлиги ёки суғурта стажи етарли бўлмагани сабаб тўлов белгиланмаган. Яна 2,2 мингта (25%) ариза бўйича тўлов тайинлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Фуқаролар нафақалар ҳолати ҳақида меҳнатга лаёқатсизлик варақаларида кўрсатилган мобил рақамларга юбориладиган SMS-хабарномалар орқали хабардор қилинади.

Мутасаддилар янги давлат ижтимоий суғуртаси тизимини фақат тўлов механизми эмас, балки инсон манфаатлари ва ижтимоий адолат тамойилларига таянган кенг қамровли ислоҳот сифатида баҳоламоқда. Қабул қилинган қонун молиявий барқарор ва шаффоф тизимни шакллантириш, замонавий иқтисодиёт шароитида аҳолининг ишончли ҳимоясини таъминлаш учун асос бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net