Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24
25
26
27
28
29
30
31

Маҳалла марказида ислоҳот самараси янада аниқ кўринади

0

Ўтган бир йил давомида мамлакатда амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида 366 минг оила камбағаллик домидан чиқди. Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган ишлар самараси ўлароқ, камбағаллик даражаси 8,9 фоиздан 5,8 фоизга, ишсизлик эса 5,5 фоиздан 4,8 фоизга пасайди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, бу натижалар ислоҳотларнинг амалий самараси бўлиб, давлат билан халқ ўртасидаги ишонч тобора мустаҳкамланиб бораётганини кўрсатади. Бироқ эришилган ютуқлар билан чекланиб қолиш мумкин эмас.

Шу боис 2026 йил “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинди. Бу йилда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳолини иш билан таъминлаш ва камбағалликка қарши курашни янги босқичга олиб чиқиш асосий вазифа этиб белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, маҳалла — ислоҳотлар қаерда самара бераётганини, қаерда эса тўхтаб қолаётганини очиқ кўрсатиб берадиган энг аниқ “кўзгу”дир. Агар маҳаллада ҳали ҳам ишсизлар ёки камбағал оилалар сақланиб қолган бўлса, демак, ислоҳот ўша ҳудудга тўлиқ етиб бормаган. Агар “маҳалла еттилиги” ёки банк тизими одамлар муаммосини ҳал қилмаётган бўлса, демак, айнан шу ерда тизим ишламай қолган.

Давлат раҳбари бу борада қатъий позицияни билдириб, ҳеч бир вазир, ҳоким ёки банкир баҳона қилишга ҳақли эмаслигини таъкидлади. Имконият ҳам, маблағ ҳам, қарор ва дастурлар ҳам бор. Етишмаётган ягона нарса — шахсий масъулият ва жавобгарлик.

Шу билан бирга, ҳокимлар ва маҳалла даражасидаги масъулларга методик билим ва амалий тажриба етишмаётгани, тегишли вазирлик ва идоралар эса уларга етарлича кўмак бермаётгани очиқ айтилди. Айрим туманларда шаклланган муваффақиятли тажрибалар — масалан, Арнасойда чорвачилик, Шўрчида банан етиштириш, Қувада анорчилик, Бўстонлиқда асаларичилик йўналишидаги ишланмалар — бошқа ҳудудлар учун ҳам тайёр намуна бўла олиши мумкин. Аммо бу тажрибаларни оммалаштирадиган ва қамровини кенгайтирадиган тизим ҳали йўқ.

Шу муносабат билан мутасаддиларга бир ой муддат ичида ишсизлик ва камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллалар имкониятларини ўрганиб, энг яхши амалиётлар асосида методик қўлланма тайёрлаш топширилди. Ҳокимлар эса жойларда бу ишлар ижросини таъминлаб, одамларни ишли қилиш, даромадини ошириш ва кундалик муаммоларига аниқ ечим топиш учун шахсан жавобгар бўлади.

Президент таъкидлаганидек, эндиликда ҳар бир вазирлик ва ҳокимлик фаолияти маҳалла билан чамбарчас боғланади. Қабул қилинаётган ҳар бир қарор маҳаллада қандай ўзгариш бўлишини аниқ кўрсатиб бериши шарт.

Жорий йил учун ҳам аниқ ва катта мақсадлар белгиланган: 1 миллион аҳолини доимий иш билан таъминлаш, 181 минг оилани камбағалликдан чиқариш, камбағалликдан холи маҳаллалар сонини 2,5 баробар ошириб 3,5 мингтага етказиш, ишсизлик ва камбағаллик даражасини 4,5 фоизга тушириш.

Қисқаси, ислоҳотлар энди рақамларда эмас, маҳалладаги ҳар бир оила ҳаётида сезилиши керак. Ана шундагина ўзгариш ҳақиқий, натижа эса барқарор бўлади.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net