Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво прогнозини эълон қилди
Ўзбекистонда ҳафта давомида мўтадил совуқ об-ҳаво кузатилади: айрим кунлари ҳаво очиқ бўлса, айрим пайтларда булутлар кўпаяди. Ёғингарчилик узоқ давом этмайди, асосан ёмғир ва қор кўринишида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Ҳарорат қиш меъёрлари атрофида сақланиб қолади: кечалари совуқ уриб, кундузлари эса ижобий кўрсаткичлар қайд этилади. Баъзи кунлари тун ва тонгда айрим ҳудудларда туман тушиши мумкин.
Шамол асосан ғарбий ва шарқий йўналишларда 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 12–17 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Кечаси ҳаво ҳарорати 0…-7 даража атрофида, баъзи жойларда эса +2 даражагача бўлиши мумкин.
Кундузги ҳарорат +2…+15 даражагача кўтарилади, айрим кунлари +18 даражагача илиқлашади. Ҳафта охирига келиб эса ҳаво яна салқинлашиб, кундузлари +2…+7 даража атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Тоғли ҳудудларда 12-январ, шунингдек 16–17-январ кунлари айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.
Тоғларда 11–16-январ кечалари ҳарорат -2…+3 даража, 17–18-январ кунлари эса -2…-7 даражагача пасаяди. Кундуз куни 11-январда +7…+12 даража, 12-январда +3…+8 даража, 13–14-январ кунлари +5…+10 даража бўлиши кутилмоқда. 15–18-январда эса кундузги ҳарорат -3…+2 даража оралиғига тушади.
