Шаҳзод Султоновнинг янги “Нилу” қўшиғи мухлислар эътиборини тортмоқда (видео)
Актёр Шаҳзод Султонов кеча, 9 январ куни янги таронаси — “Нилу”ни YouTube платформасида премьера қилди. Қўшиқ қисқа вақт ичида томошабинлар эътиборини тортишга улгурди.
Премьера қилинганига атиги бир кун бўлмасдан, “Нилу” таронаси 2 мингдан ортиқ томоша қилинди. Шунингдек, видео остида 50 га яқин илиқ ва қўллаб-қувватловчи изоҳлар қолдирилган. Мухлислар Шаҳзод Султоновнинг ижросини юқори баҳолаб, янги йўналиш ва оҳангни мамнуният билан қарши олишмоқда.
Айни пайтда “Нилу” таронаси актёрнинг мусиқий фаолиятидаги навбатдаги муваффақиятли қадам бўлиши кутилмоқда.
