«Ласетти» автомашинаси бакидан 11 килодан ортиқ наркотик чиқди
Фарғона вилоятининг Бешариқ туманидаги «Равот» чегара-божхона постига Тожикистондан кириб келган «Ласетти» автомобили бакига яширилган кўп миқдордаги гиёванд моддалар фош этилди.
Машина ҳайдовчиси (1979 й.т.) — вилоятнинг Ўзбекистон туманида яшовчи фуқаро.
Текширув чоғи автомашинанинг ёқилғи баки ичига соф оғирлиги 10 кг 739 гр гашиш, 412 гр марихуана ва 35 гр опий гиёҳвандлик воситалари ҳамда 6 945 дона «Royal» кучли таъсир қилувчи дори воситалари яширилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур шахс қамоққа олиниб, ҳолат юзасидан ЖК 246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов доирасида унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.
