9 январь куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати қандай бўлади?
“Ўзгидромет” 9 январь, жума куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, мамлакат ҳудудларида ҳаво ҳарорати нисбатан кўтарилади, ёғингарчилик эса деярли кутилмайди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…–2 даража совуқ, кундузи 9–11 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчиликсиз бўлади. Айрим жойларда туман бўлиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 3–8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи ҳудудларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 8–13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
