Андижонда ака 2 ёшли синглисини 50 минг сўмга баҳолаб, зинапояга боғлаб кетди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ёш болани қўлидан боғлаб, унга “50 минг сўм” дея нарх белгилаб кетилгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди ва жамоатчиликда жиддий хавотир уйғотди. Воқеа жорий йилнинг 2 январь куни Андижон шаҳрида вақтинча яшовчи (1999 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) аёл Қ.Д. яшаш манзилига кетаётган вақтда 2 нафар кичик ёшдаги фарзандларини (2019 ва 2023 йилларда туғилган ўғил ва қиз) 9 ёшли катта ўғли С.А. га (2017 йилда туғилган ўғил бола) топшириб, қўлидаги гўдаги билан (2025 йилда туғилган) дўконга кетган. Шу ҳолат ортидан болалар қисқа муддатга назоратсиз қолгани айтилмоқда.
Укаларига қараб туриши керак бўлган аканинг айтишича, у онаси кетган вақтда синглисининг кўчанинг автотранспорт қатнов қисмига чиқиб кетмаслиги учун уни қўлидан зинапоянинг темир дастагига ип билан боғлаб қўйган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан аёл фарзандларини назоратсиз қолдирмаслик бўйича огоҳлантирилган. Ҳозирда терговга қадар текширув доирасида аёлнинг фарзандларига нисбатан хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда. Раҳмонова бу борада қўшимча маълумот берилишини ҳам айтиб ўтган.
