Хитой ва Жанубий Корея президентлари билан бираликда тарихий селфи
Жанубий Корея президенти Li Chje Myon Хитойга расмий ташрифи доирасида Хитой Халқ Республикаси раиси Si Szinpin билан учрашди ва биргаликда селфига тушди.
Маълум қилинишича, мазкур сурат Хитой раҳбари Жанубий Корея президентига совға қилган Xiaomi смартфонида олинган. Бу жиҳат селфини янада рамзий ва эътиборли қилган.
Li Chje Myon ушбу кадрни X (Twitter) ижтимоий тармоғида улашиб, уни “эсда қоларли лаҳза” деб таърифлади. Шунингдек, у икки давлат ўртасидаги муносабатларга оид илиқ фикрларини ҳам билдирди.
“Биз бир-биримизга қанчалик яқинлашсак, Корея–Хитой муносабатлари шунчалик илиқлашади. Келгусида биз тез-тез мулоқот қиламиз ва янада фаол ҳамкорлик қиламиз”, — деб ёзди Жанубий Корея президенти.
