Ўзбекистонда ҳаво -25 даражагача тушиши ҳақида Синоптик нима деди?
0
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда ҳаво кескин совиб, ҳарорат -25 даражагача тушиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Uzb_Meteo канали муаллифи бўлган синоптик бу гаплар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. Мутахассис тарқалган маълумотни фейк, дея баҳолади.
“–25 даражагача совуқ тушади деган хабарларга ишонманг. Бу фейк”, — дейилади синоптик изоҳида.
