Тошкентда тунги мотохулиганларга қатъий чора кўрилди
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборотига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузган мотоҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.
Жорий йилнинг 1 январь куни соат 01:30 атрофида Яшнобод туманида бир гуруҳ мотоциклчилар тунги кўчаларда хавфли манёврлар қилиб, қоидаларни қўпол равишда бузган. Янги йилни нишонлаш учун кўчага чиққан томошабинлар олдида улар атайин шов-шувли ҳаракатлар билан хавфсизликни хавф остига қўйган.
Ҳолат юзасидан тезкор-қидирув ишлари ўтказилиб, барча мотоҳайдовчиларнинг шахси аниқланган. Қоидабузарларга тегишли транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиб, ҳайдовчиларга маъмурий жаза қўлланган. Шунингдек, улар билан профилактик суҳбат ҳам ўтказилган.
