Ўзбекистонда 2026 йилнинг илк кунида нечта бола туғилди
2026 йилнинг 1 январ куни Ўзбекистонда 1 094 нафар чақалоқ дунёга келди. Янги туғилганлар орасида 539 нафари ўғил, 555 нафари қиз болалар. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Ҳудудлар кесимида энг кўп туғруқ Фарғона вилоятида қайд этилди — 138 нафар бола. Шунингдек, Сурхондарёда 135, Самарқандда 125, Қашқадарёда 121 ва Наманганда 110 нафар чақалоқ туғилди.
Энг кам кўрсаткич Сирдарё вилоятига тўғри келди — бу ерда атиги 19 нафар янги туғилган чақалоқ рўйхатга олинди.
Кун давомида 17 жуфт эгизаклар туғилди: 15 жуфт эгизак, битта уч эгизак ва битта тўрт эгизак қайд этилган. Байрам кунлари туғруқ мажмуалари ҳамда бошқа тиббиёт муассасаларида 4 913 нафар мутахассис — акушерлар, неонатологлар, акушеркалар ва ҳамширалар навбатчилик қилмоқда.
