Ўзбекистонда мактаб ва шифохоналарни таъмирлаш учун фонд ташкил этилади
Ўзбекистонда ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлашга йўналтирилган махсус фонд ташкил этилади.
Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан жорий этилаётган ушбу ташаббус таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт йўналишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Фонд мамлакат бўйлаб мактаблар, шифохоналар ҳамда спорт иншоотларини қуриш ва таъмирлашни молиялаштиради, шунингдек муассасалар фаолияти учун замонавий ускуналар, ўқув ва тиббий материаллар ҳамда зарур технологиялар харидини ҳам таъминлайди.
