Янги йилнинг илк кунларида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди
Ўзгидромет 1–8 январ кунлари кузатилиши кутилган об-ҳаво ҳақида прогноз эълон қилди. Ҳисоботга кўра, деярли барча ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, қисман ёғингарчилик ва туман кузатилади.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида асосан қуроқ, лекин 3–4 январь кунлари айрим жойларда ёмғир ва қор кузатилиши мумкин. Шамол 7–12 м/с, баъзи кунлари 18 м/с гача кучайиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарёда 1 ва 3 январь кунлари қисман ёмғир ёғиши мумкин. Андижон, Наманган ва Фарғонада 2 ва 5–8 январь оралиғида об-ҳаво сокин, қолган кунлари ёмғир бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда эса вақт-вақти билан ёмғир ва қор кузатилиши, шунингдек туман ва шамоллар бўлиши кутилмоқда.
Ҳароратлар 2 даража совуқдан 15 даража илиққача ўзгариб туриши маълум қилинди.
