Элмурод Ҳақназаров "Hammasi roast" шоусида иштирок этади
“Саҳна” стенд-уп клубида томошабинларни кулги ва ўткир ҳазилларга бой кеча кутмоқда. 17 январ куни машҳур комик Элмурод Ҳақназаров иштирокида “Hammasi roast” номли шоу бўлиб ўтади.
Мазкур лойиҳа формати бўйича саҳнага чиққан комедиячилар асосий меҳмон — Элмурод Ҳақназаров ҳақида очиқчасига, лекин дўстона руҳда ҳазиллар қилишади. Роаст жанрига хос тарзда, бу ҳазиллар аччиқроқ, аммо кулгили ва самимий бўлиши билан ажралиб туради.
Шоуни тажрибали бошловчи Миршакар Файзуллоев олиб боради. У кеча давомида саҳнадаги муҳитни жонлантириб, томошабинлар ва иштирокчилар ўртасидаги энергияни бир маромда ушлаб туради.
“Hammasi roast” — бу оддий концерт эмас, балки импровизация, ҳазил-мутойиба ва кутилмаган кулгили лаҳзаларга бой стенд-уп кеча бўлиб, кулишни соғинганлар учун айни муддао.
