Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
31

Италия қишлоғида 30 йил давомида илк бор туғилиш қайд этилди

0

Италияда сўнгги ўттиз йил давомида биринчи марта қишлоқлардан бирида чақалоқ туғилиши қайд этилди. Абруцсо вилоятида жойлашган, Апеннин тоғлари бағрида қад ростлаган Паляра-дей-Марси қишлоғида Лара исмли қизалоқнинг дунёга келиши мамлакатда тобора чуқурлашиб бораётган демографик инқироз масаласини яна кун тартибига олиб чиқди.

Гарифалко тоғи ёнбағрида жойлашган бу қадимий қишлоқда ҳозир мушуклар сони одамлардан ҳам кўп. Тор кўчаларда эркин кезиб юрадиган мушукларнинг овози йиллар давомида аҳоли камайиши сабаб ҳукм сурган сукунатни гўё тўлдириб тургандай. The Guardian нашри журналисти Анжела Жуфриданинг таъкидлашича, қишлоқ ҳаёти узоқ вақтдан бери жимжит кечиб келган.

Лара Бусси Трабукко ушбу қишлоқда 30 йил ичида туғилган илк чақалоқ бўлди. Унинг дунёга келиши билан Паляра-дей-Марси аҳолиси сони тахминан 20 нафарга етди. Қишлоқ марказидаги черковда ўтказилган чўқинтириш маросимида бутун маҳаллий жамоа қатнашди. Ҳатто мушуклар ҳам бу воқеанинг гувоҳи бўлди, дейишади маҳаллийлар.

Чақалоқ туғилиши қишлоқ учун шунчалик ноодатий воқеа бўлдики, ҳозирда Лара сайёҳлар диққатини тортувчи рамзга айланиб улгурди. “Аввал бу қишлоқ ҳақида эшитмаганлар ҳам энди фақат Лара учун келяпти”, — дейди унинг онаси Чинсия Трабукко. Унинг айтишича, қизалоқ ҳали тўққиз ойлик бўлишига қарамай, аллақачон бутун Италияга танила бошлаган.

Журналист Анжела Жуфрида Ларанинг туғилиши бир пайтнинг ўзида умид рамзи ҳам, демографик хавф ҳақида жиддий огоҳлантириш ҳам эканини таъкидлайди. Италия миллий статистика институти маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакатда туғилишлар сони сўнгги 16 йилдаги энг паст кўрсаткич — 369 944 тага тушган. Туғилиш коэффициенти эса аёл бошига ўртача 1,18 нафар болани ташкил этган бўлиб, бу Европа Иттифоқидаги энг қуйи кўрсаткичлардан бири саналади.

Мутахассислар бу ҳолатни иш ўринлари етишмаслиги, ёшлар орасида эмиграциянинг ортиши, ишлайдиган оналар учун қўллаб-қувватлашнинг заифлиги ва ҳатто эркаклар бепуштлигининг кўпайиши билан изоҳламоқда. Шу билан бирга, Италияда фарзанд кўришдан онгли равишда воз кечаётганлар сони ҳам ортмоқда.

2025 йилнинг дастлабки етти ойи бўйича олинган маълумотлар туғилишлар янада камайганини кўрсатади. Хусусан, Абруцсо вилоятида туғилишлар бир йил ичида 10,2 фоизга қисқарган. Паляра-дей-Марси каби кичик қишлоқлар эса бу умуммиллий муаммонинг яққол тимсолига айланмоқда: аҳоли қариб бормоқда, мактаблар бўшаб қолмоқда, келажак эса мавҳум.

Лара туғилганидан сўнг, унинг ота-онаси 1000 евро миқдоридаги бир марталик “фарзанд мукофоти”ни олди. Бу тўлов 2025 йилдан бошлаб ҳар бир янги туғилган ёки асраб олинган бола учун жорий этилган. Шунингдек, оила ҳар ой тахминан 370 евро бола нафақаси оляпти. Бироқ The Guardian қайд этганидек, асосий муаммо — болани тарбиялашни иш фаолияти билан уйғунлаштириш масаласи ҳали ҳам ечимини топмаган.

Ларанинг ота-онаси унинг келажакда таълим олиши ҳақида ҳам хавотирда. Чунки Паляра-дей-Марсида мактаб ўнлаб йиллар аввал ёпилган, яқин шаҳардаги таълим муассасаларининг эса қанча муддат ишлашини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Шундай бўлса-да, қишлоқ аҳолиси Ларани умид ва янги ҳаёт тимсоли сифатида қабул қилмоқда.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net