Севинч Мўминова: “Хонадонда келиннинг қадри эркакка боғлиқ” (видео)
Хонанда Севинч Мўминова Мирсадикова билан бўлган интервюсида оила, унда эркакнинг ўрни ҳамда хонадонда келиннинг ҳурмати нимага боғлиқлиги ҳақида очиқ ва қатъий фикр билдирди.
Санъаткорнинг таъкидлашича, оилани оила қилиб тутиб турадиган, унинг таянчи ва устуни — эркакдир. Эркак ўз оиласида масъулиятни ҳис қилиши, онасига ва уйидаги яқинларига тушунтира олиши керак.
“Эркак ўз аёлини ҳурмат қилса, қадрласа, оналар ҳам келинига айнан шу муносабатни кўрсатади. Чунки келиннинг хонадондаги ўрни бевосита ўғилнинг ўзига боғлиқ”, — дейди хонанда.
Севинч Мўминова бу борада фикрини янада кескинроқ давом эттириб, шундай деди:
“Қайси хонадонда келинни бир тийинга олишмаса, демак ўша ўғилнинг ҳам қадри бир тийин. Унинг гапи ҳам, ўрни ҳам, ҳурмати ҳам йўқ. Эркак киши ўз эркаклигини кўрсата олса, онасига ҳам ўғил бўлиб, ўз ўрнини белгилаб қўйса, шундагина унинг сўзи ҳам ўтади. Ана ўшанда келиннинг ҳам ҳурмати бўлади”.
Хонанданинг бу фикрлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
