Тошкентда навбатдаги Қорбобо паради бўлиб ўтади
Тошкент шаҳар ҳокимияти 27 декабрь куни навбатдаги Қорбобо паради ташкил этилишини маълум қилди. Тадбир соат 19:00 да Алишер Навоий номидаги кутубхона ёнидаги мамлакатнинг бош арчаси олдидан бошланади. Бу ҳақда kursiv.uz беради.
Парад дастурига кўра, иштирокчилар соат 20:30 да Magic City ҳудудида, 21:30 да эса Tashkent City боғидаги Tashkent City Mall олдида чиқишларни давом эттиради. Шаҳар маъмуриятининг билдиришича, Қорбобо образида Миллий гвардия оркестри мусиқачилари саҳнага чиқади.
Эслатиб ўтамиз, аввалги парад жума куни, 26 декабрда ўтказилган бўлиб, у Амир Темур майдони ва шаҳарнинг бошқа манзилларида ҳам бўлиб ўтган. Тадбирдан сўнг ҳокимият фото ва видеоларни эълон қилган.
Шунингдек, Янги йил муносабати билан Ўзбекистон аҳолиси кетма-кет беш кун — 31 декабрдан 4 январгача дам олади.
