Келаётган ҳафта Ўзбекистонда 10 даража совуқ бўлиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» маркази келгуси ҳафта – 19-22 декабрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналиҳини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11°совуқ, Устюртда 13-16° совуқгача, 21 декабрда 4-9°совуқ, кундузи 19-20 декабрда 2-7°илиқ, 21-22 декабрда 3°совуқ-2°илиқ бўлади.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналиҳини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9°совуқ, 21 декабрда 2-7°совуқ, кундузи 19-20 декабрда 2-7°илиқ, 21-22 декабрда 0-5°илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналиҳини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19-21 декабрда кечаси 0-5°совуқ, 22 декабрда 2-7°совуқ, кундузи 19-20 декабрда 3-8° илиқ, 21 декабрда 0-5° илиқ, 22 декабрда 2-7° илиқ, Навоий вилоятининг шимолида кечаси 6-11°совуқ, 21 декабрда 4-9°совуқ, кундузи 19-20 декабрда 2-7° илиқ, 21-22 декабрда 3°совуқ-2°илиқ бўлади.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналиҳини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3°совуқ-2° илиқ, кундузи 19-20 декабрда 5-10° илиқ, 21-22 декабрда 3-8° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналиҳини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5°илиқ, кундузи 19-20 декабрда 8-13° илиқ, 21-22 декабрда 5-10° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналиҳини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 19 ва 22 декабрда 0-5°илиқ, 20-21 декабрда 2-7°илиқ бўлади.
РEСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 19-20 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 21-22 декабрда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 21-22 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шарқий шамол йўналиҳини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5°совуқ, кундузи 19-20 декабрда 2-7° илиқ, 21-22 декабрда 2° совуқ-3° илиқ бўлади.