Наманганда ҳаракатланиб кетаётган Nexia ёниб кетди (видео) — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Наманган ФВБ Ижтимоий тармоқларда «Наманган вилояти Чортоқ туманида Nexia автомобили ёниб кетди» сарлавҳали хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди. Маълум бўлишича, 12 декабрь куни соат 16:53 да Чортоқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлими 101 қисқа рақамига хабар келиб тушган. Унда Мустақиллик шоҳкўчасида ҳаракатланиб кетаётган фуқаронинг ишонч қоғози орқали бошқарувида бўлган Nexia-2 автомашинасида ёнғин содир бўлаётгани билдирилган. Фото: Наманган ФВБ Фото: Наманган ФВБ Келиб тушган хабарга асосан ёнғин қутқарув экипажи воқеа жойига юборилган ва соат 17:00 да ёнғин қутқарувчилар томонидан бартараф этилган. Наманганда ҳаракатланиб кетаётган Nexia ёниб кетди pic.twitter.com/qfMafLqxy6 — Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 12, 2022 pic.twitter.com/4F8e9y7xit — Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) December 12, 2022 Ҳодиса оқибатида автомобиль мотори қисман, салон ҳамда ҳайдовчига тегишли ҳужжатлар ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғинда куйиб, тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.