Озарбайжон арманлар Лочинда қанча мина қўйгани ҳақида хабар берди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Озарбайжон армиясининг муҳандислик-сапер бўлинмалари давлат чегарасида сўнгги кенг кўламли провокация пайтида арман қўпорувчилик гуруҳлари томонидан миналанган ҳудудлар ва таъминот йўлларини тозаламоқда. Бу ҳақда Trend.az ахборот агентлиги Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди. “18 сентябрь куни миналардан тозалаш ишлари натижасида сапёрлар томонидан 2021 йили Арманистонда ишлаб чиқарилган, Буюк Ишиғли тоғининг шимоли-шарқий қисмидаги дарага ётқизилган Э-001М типидаги 122 дона пиёдаларга қарши миналар олиб чиқилди. Хавфсизлик чораларига риоя қилган ҳолда миналар олиб ташланди ва зарарсизлантирилди”, — дейилади Мудофаа вазирлиги хабарида.