Корея тажрибаси асосида 135 та туризм маҳалласи бошқаруви тадбиркорларга берилади — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Президент матбуот хизмати Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида инфратузилма масаласи ҳалигача долзарб бўлиб қолаётгани таъкидланди. Ушбу масалаларни ҳал этиш учун 200 миллиард сўм ажратилса, камида 3 миллион туристни жалб қилиш мумкин. Шу муносабат билан мутасаддиларга: вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда туризм маҳаллаларида йўл, электр, сув ва интернет муаммосини ҳал этиш бўйича ҳукумат қарорини киритиш; ушбу дастурни молиялаштиришга йилига 200 миллиард сўм ажратиш; йил якунигача оилавий меҳмонхоналарни кўпайтириш учун оилавий тадбиркорлик дастурларига қўшимча 500 миллиард сўм йўналтириш; келгуси йил 1 апрелга қадар Корея тажрибаси асосида 135 та туризм маҳалласини тадбиркорларга бошқарувга бериб, уларни тематик туризм қишлоқларига айлантириш топширилди.