Европа давлатлари қиш мавсумидан Россия газисиз ўтолмайди
Мутахассисларнинг фикрича, Европа давлатлари Россия газидан воз кечса ёки иқтисодиётни сезиларли даражада қисқартирмаса, келаётган қиш мавсуми ҳамда 2023 йилдан ўтиб олиши жуда қийин бўлади.
Таҳлил натижаларига кўра, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 2022 йилнинг охирига қадар аҳолининг «зангори олов»га бўлган талабини қондириш учун Россиядан газ импорт қилинши тўлиқ сақлаб қолишлари керак. Шунингдек, уларда импортни яна 7-12 млрд куб метргача қисқартириш имкони бор, бироқ бу ишни бир қатор саноат корхоналарини тўлиқ ёки қисман ёпиш орқалигини амалга ошириш мумкин.
Шу билан бирга, қабул қилишдаги техник чекловлар сабабли жорий йилда Россия газини муқобил суюлтирилган газ билан алмаштиришнинг имкони йўқ. Шунингдек, бунда кўплаб терминалларнинг қувур тармоғига уланиш қийин масала.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, ўрта муддатли истиқболда Европа давлатларининг муқобил этказиб берувчилардан таъминотни кўпайтириш бўйича логистик чекловларни олиб ташлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари 2023 йил охиригача биринчи самарани бера бошлайди.