Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 19—23 сентябрга об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, душанба куни ва ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича барқарор ҳарорат фонида қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ҳарорат асосан кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 29-34 даража атрофида бўлади. Бу сентябрь ойининг ушбу кунлари учун ўртача кўп йиллик ҳарорат қийматларидан бироз юқоридир. Фақат республиканинг тоғли ҳудудларида 21 сентябрь, чоршанба куни баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.