Бугун Қирғизистонда мотам куни
Мамлакат бўйлаб, шунингдек чет эллардаги элчихоналар ва консулликларда Қирғизистон байроқлари ярмигача туширилди.
Маданият муассасалари ҳамда телерадиокомпанияларга кўнгилочар тадбирлар ва дастурларни бекор қилиш тавсия этилади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистон билан чегарадаги қуролли тўқнашув оқибатида 59 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган.
Ўз навбатида, Тожикистон томони ҳам 60 нафардан ортиқ қурбон ҳақида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, қирғиз–тожик чегарасида отишма 14 сентябрь куни бошланди. Фақат 16 сентябрга келиб, икки давлат раҳбарлари Самарқандда ўт очишни тўхтатишга келишди (https://t.me/sputnikuzbek/18184).
Бироқ кўп ўтмай келишувни бузиш ҳолатлари қайд этилди. Ҳозир ҳам чегарадаги кескинлик сақланиб қолмоқда.