АҚШ Адлия вазирлиги 45 миллион долларлик ЛУКОЙЛ самолётини қўлга олишга ордер берди.
Қўшма Штатлар «Лукойл»га тегишли 45 миллион долларлик самолётни ҳибсга олиш учун ордер олди, дея хабар беради Қўшма Штатлар Адлия вазирлиги баёнотида.
“АҚШ бош қароргоҳи Москва шаҳрида жойлашган Россиянинг кўп миллатли нефт-газ корпорацияси «Лукойл»га тегишли Boeing 737-7EM самалётини қўлга олиш учун ордер олди”, — дейилади агентлик хабарида.
Ҳужжат Техаснинг жанубий округи томонидан берилган. Буорднинг асоси АҚШ Савдо вазирлиги томонидан киритилган Россияга қарши санкцияларни бузган ҳолда Россияга ва Россиядан ҳаводан парвозларни амалга ошириш эди.
Март ойида Қўшма Штатлар барча рус самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди.
Росавиация Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг Россия самолётларининг парвозларини тақиқлашига жавоб сифатида 36 давлат авиакомпаниялари учун осмонни ёпди.