Қибрай туманда яна бир замонавий тиббиёт маскани ўз фаолиятини бошлади (фото)
Қибрай туманида байрамни муносиб қарши олиш ва истиқлолимизнинг 31 йиллигига совға сифатида фойдаланишга топширилаётган масканлар сони яна биттага ортди.
Жумладан, тумандаги «Ифтихор» маҳалласини кесиб ўтувчи марказий кўча ёнгинасида, 3 млрд сўмдан ортиқ имтиёзли банк кредитлари ва инвестиция маблағлари ҳисобига замонавий
«AVICEENA’S PUPIL» номи билан хусусий шифохона фаолиятини бошлади.
-Мазкур тиббиёт масканида 25 нафар фуқароларни иш билан таъминланиш қаторида,аҳолига замонавий амбулатор, стационар жарроҳлик хизмати йўлга қўйилган бўлиб, дунёнинг ривожланган давлатларидан келтирилган Лор, гинекология, автоматлаштирилган лаборатория ва диагностика аппаратлари билан жиҳозланган.
Хусусий клиниканинг очилиш маросимида, туман прокурори С.Салихов,туман ҳокимлиги вакиллари,нуронийлар ва кўплаб меҳмонлар иштирок этиб,маскандаги шароитлар билан танишди.
Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати