Тошкентда судья ёрдамчиси машинасида одам уриб кетди. Йўловчи вафот этган
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида содир бўлган ЙТҲ туфайли ўлим ҳолати қайд этилди.
Маълумотларга кўра, йўлнинг қатнов қисмидан аравасини етаклаб ўтаётган пиёда зарб натижасида бир неча метрга учиб кетган ва боши билан йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган.
Айни дамда тақдим этилган маълумотга кўра, руль бошқарувида Тошкент шаҳар маъмурий судининг судья катта ёрдамчиси бўлган.
» У 2022 йил 30 август 01:30 ларда ўзига тегишли бўлган NEXIA 3 русумли транспорт воситасини Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Мирзо Улуғбек кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида пиёда вафот этган»,-дейилади баёнотда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлиги хабар қилинади.