Никол Пашинян мустақиллик билан табриклаб, ўзбек халқига тинчлик ва фаровонлик тилади
Арманистон Ҳукумати раҳбари Ўзбекистон етакчисини яқинлашиб келаётган миллий байрам – Мустақиллик куни билан самимий табриклаб, халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Маълум қилинганидек, икки томонлама муносабатларни ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, амалий ҳамкорликни илгари суришнинг муҳим жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилган.
«Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, ишбилармон доиралар ва етакчи корхонларни фаол жалб қилган ҳолда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун самарали механизмларни шакллантиришдаги мавжуд имкониятлар қайд этилди.
Минтақавий кун тартиби ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги мулоқотни кенгайтириш юзасидан ҳам фикр алмашилди»,-дейилади хабарда.