Россияда ўқувчиларга мактабда телефондан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинди
Россияда мактаб ўқувчиларига таълим муассасаларида телефонлардан фойдаланиш тақиқланиши мумкин, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Хабарда айтилишича, Россия Федерацияси президентининг ёрдамчиси тажриба сифатида мактаб ўқувчиларига мактабларда телефонлардан фойдаланишни тақиқлаш таклифини берган. Мединскийнинг фикрига кўра, болалар мобил алоқа воситаларини мактабга кираверишдаги шкафларда қолдириши керак.
Шунингдек, қўшимча қилинишича, президент маслаҳатчиси биринчи экспериментал тақиқни Москвада қўллаб кўришни таклиф қилган.