30 август куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, чўл ҳудудларида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 30-35° ни ташкил этади. Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорати 33-35° бўлади. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28° бўлади.