Тошкент – Лондон рейсида йўловчилар юклари қолдириб кетилди
28 август куни Тошкент – Лондон йўналишидаги HY-201 авиақатновида йўловчилар юклари ўз манзилига етказилмади.“Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати бу бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, бунга Airbus 320neo ҳаво кемасининг чекланган тижорат юкланиши сабаб бўлган.
«Бортга юкланмаган юкларнинг умумий сони 119 ўринни ташкил этади, бу эса 2210 кг миқдорида бўлганлигини англатади. Айни пайтда HY-201 рейси йўловчиларининг юклари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида жойлашган бўлиб, 30 август куни HY-201 рейси билан Лондонга етказилади. Шуни таъкидлаш керакки, юк барча йўловчиларга етказиб бериш хизмати томонидан кўрсатилган манзилга бепул етказиб берилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз»,-дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, қўшимча маълумот олиш учун HY-201 авиақатнови йўловчиларидан авиакомпаниянинг Лондондаги ваколатхонаси 02070342090 рақами ёки электрон манзиллари Lon@uzairways.com ва London@uzairways.co.uk манзили орқали мурожаат қилишлари сўралади.