Қозоғистон ҳарбий қурол экспортини тўхтатди
Қозоғистон 2023 йил август ойи охиригача ҳарбий қурол-аслаҳалар экспотини тўхтатади. Бу ҳақда республика ҳукумати матбуот хизмати хабар беради, деб ёзади Замон сайти.
Мазкур қарор Бош вазир Алихон Исмоилов раислигида ўтган Мудофаа саноати масалалари бўйича комиссия йиғилишида қабул қилинган.
“Иштирокчилар Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлигининг 2023 йил август ойи охиригача қурол-яроғ ва ҳарбий техникалар экспортини тўхтатиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқдилар. Бу таклиф комиссия аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди”, — дейилади Вазирлар Маҳкамаси баёнотида.