Жигар саратони қандай касаллик?
Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
-Жигар саратони – бу жигарда назоратсиз ўсадиган ҳужайраларнинг пайдо бўлиши. Кўп ҳолатларда касалликнинг дастлабки босқичида аломатлар сезилмайди. Бу эса ташхис қўйишни мураккаблаштиради.
-Одатда бирламчи ва иккиламчи жигар саратони фарқланади. Бирламчи жигар саратони жигар ҳужайраларида бошланади. Иккиламчи саратон эса бошқа органдаги саратон тарқалиб, жигарга кириб боришидан ривожланади.
-Касаллик ривожланиши билан беморларда қуйидаги белгилар намоён бўлади: қориннинг юқори қисмида оғриқ, тери ва кўз оқининг сарғайиши, иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, тез вазн йўқотиш.
-Жигар саратонини даволашнинг энг самарали усули жигарнинг бир қисмини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш ёки жигар трансплантациясини амалга ошириш ҳисобланади. Бундан ташқари радиацион терапия ва кимётерапиядан ҳам фойдаланилади.
«Соғлом ҳаёт»