Тошкент вилоятида дарахтга урилган “Nexia-3” ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди (видео)
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Маданият йўлида аянчли ЙТҲ содир бўлгани билан боғлиқ хабарлар тарқатилган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса бундан икки кун аввал 1999 йилда туғилган ҳайдовчи — Тошкент шахрида яшовчи С.Д бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомобили билан юз берган . У Тошкент вилояти Тошкент тумани Ибрат махалла фуқоролар йиғини Маданият кўчаси 46-уй […]
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Маданият йўлида аянчли ЙТҲ содир бўлгани билан боғлиқ хабарлар тарқатилган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса бундан икки кун аввал 1999 йилда туғилган ҳайдовчи — Тошкент шахрида яшовчи С.Д бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомобили билан юз берган .
У Тошкент вилояти Тошкент тумани Ибрат махалла фуқоролар йиғини Маданият кўчаси 46-уй қаршисида руль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг четидаги дарахтга урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Ушбу йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи С.Д воқеа жойида вафот этган. Автотранспорт воситасида йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган 2001 йилда туғилган М.Д Тошкент тумани марказий шифохонасига олиб кетилган.
«Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда»,-дейилади хабарда.