ДХХ Кубогига қуръа ташланди
ДХХ ташаббуси билан 2021 йилда илк бор республиканинг барча туман, шаҳар ва вилоятлари кесимида уюшмаган, ишсиз ҳамда кам таъминланган ёшлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича ДХХ Раиси кубоги мусобақалари ташкил этилганди. Унда 7779 та жамоа кубок учун курашганди. 2022 йилда эса турнирга катта футбол ҳам қўшилди ва иштирокчи жамоалар сони 18629тага етди (мини-футбол – 9348та ва футбол 9281та). Жами 241976 нафар ёшлар қамраб олинди.
Мусобақанинг туман ва вилоят босқичлари якунланиб, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятнинг ғолиб жамоалари финал босқичига йўл олган. 21 август куни «Бунёдкор» стадионида турнирнинг ҳал қилувчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Футбол бўйича финал босқичи қуръаси
А гуруҳи
-Пахта (Тошкент шаҳри)
-Юксалиш (Фарғона)
-Дўстлик (Тошкент вилояти)
-Шодхуррам (Хоразм)
В гуруҳи
-Кесканёр (Наманган)
-Турон (Жиззах)
-Тасмачи (Навоий)
С гуруҳи
-Бештерак (Қашқадарё)
-Полосон (Андижон)
-Элабад (Қорақалпоғистон)
D гуруҳи
-Боғистон (Сирдарё)
-Чангал 1 (Самарқанд)
-Анорзор (Сурхондарё)
-Нуробод (Бухоро)
Мини-футбол бўйича финал босқичи қуръаси
А гуруҳи
-Уллубоғ (Қорақалпоғистон)
-Чангарон (Бухоро)
-Оқ кўл (Хоразм)
-Кўл (Андижон)
В гуруҳи
-Каттақишлоқ (Жиззах)
-Боғбонлар юрти (Сурхондарё)
-Жалойир (Навоий)
С гуруҳи
-Янгиобод (Сирдарё)
-Самарқанд (Қашқадарё)
-Пахта (Тошкент шаҳри)
D гуруҳи
-Сой гузар (Самарқанд)
-Увак (Тошкент вилояти)
-Оқтепа (Фарғона)
-Тошқўрғон (Наманган)
Маълумот учун, финал босқичи 22-26 август кунлари «Бунёдкор» академиясига қарашли сунъий қопламали майдонларда бўлиб ўтади, футбол финали «Жар» стадионида ўтказилади.
Республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларнинг (1,2,3 ва 4-ўринлар) бир ҳафтага Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Шафран» тоғ-курорт комплексида дам олиши ташкил этилади.
Футбол ва мини-футбол бўйича ғолиблар маҳалласига мини-футбол майдонлари, 2-ўринга универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3 ва 4-ўринларни эгаллаган жамоалар маҳалласига «Стритбол» (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдонлари қуриб берилади.