123ru.net
World News in Uzbek
Август
2022

Болаларда ҳолсизлик ва кўп терлаш ниманинг аломати?

0

Янги туғилган чақалоқ парвариши ота-оналардан алоҳида эътибор ва масъулият талаб этади. Айниқса, бу даврда бола суякларининг тўғри ривожланиши жуда муҳим. Акс ҳолда, мурғак организмнинг соғлом шаклланишига тўсиқ бўлувчи турли касалликлар бош кўтаради. Улардан бири рахит хасталигидир.

Хўш, мазкур касалликнинг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади? Унинг белгилари ва даволаш усуллари нималардан иборат?

Шу каби саволларига тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова жавоб берди:

«Рахит янги туғилган чақалоқлар ва 3 ёшгача бўлган болалар организмининг умумий хасталиги бўлиб, «Д» витамини етишмаслиги сабабли юзага келади. Натижада суяк тўқималарининг ҳосил бўлиши, шаклланиши ва уларнинг минерализацияси билан боғлиқ турли бузилишлар кузатилади»,-дейди шифокор.

Қайд этилишича, бола организмининг бенуқсон ривожланиши, хусусан, суякларнинг тўғри ўсиши ва мустаҳкам бўлиши учун кальций ва фосфор элементлари жуда зарур. “Д” витамини эса ушбу моддаларнинг ичакда сўрилиши, суяк, мушак ва бошқа аъзо тўқималарига етиб боришини бошқаради.

Агар бу витамин етишмаса, танада ўз-ўзидан кальций ва фосфорга бўлган эҳтиёж ҳам қондирилмайди. Бу эса рахит хасталигини келтириб чиқаради.

«Касалликнинг бошланиши боланинг 3-4 ойлигига тўғри келиб, ундаги неврологик ўзгаришлар билан намоён бўлади. Яъни, гўдак кўп безовталанади. Бот-бот қайсарлик ва инжиқлик қилади. Уйқу бузилиши, шовқин ва ёруғликдан чўчиши ҳамда таъсирчанлик кузатилади. Кичкинтой кўп терлайди ва мушак тонуси пасаяди. Натижада боланинг жисмоний ривожланиши кечикади. Яъни, у тенгдошларига нисбатан ўтириш, эмаклаш ва оёққа туришда ортда қолади.

Бола ўз вақтида даволанмаса, касаллик янада зўрайиб, суякларда салбий ўзгаришлар содир бўлади. Яъни, пешона ва калласининг тепа қисми туртиб чиқади, энса соҳалари яссиланади. Умуртқа поғонаси букчайиб, оёқ “Х” ёки “О” шаклида қийшаяди ҳамда яссиоёқлик ривожланади. Шунингдек, жажжи беморнинг иммунитети пасайиб, юқумли касалликларга таъсирчан бўлиб қолади»,-дейди  Умида Рустамова.

Маълум бўлишича, ҳатто узоқ вақт рахит билан оғриган ва даволанмаган болаларнинг кўкрак қафаси қийшайиши, шу билан бирга, ичга ботиб кириши, қовурғаларнинг йўғонлашуви, камқонлик, суяклар юмшаши, тишлар ўз вақтида ва бир текис чиқмаслиги аниқланади. Хасталикнинг оғир даврида эса бола анча вақтгача бош ва гавдасини тута олмайди.

Тиббиёт фанлари доктори касалликдан ҳимояланиш учун қилиниши керак бўлган зарурий чораларга тўхталди.

«Агар ота-оналар фарзандида рахит касаллиги белгиларини сезса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиши зарур . Чунки ушбу хасталикни даволаш алоҳида муолажаларни талаб этади. Касалликнинг дастлабки босқичида “Д” витамини ва кальций препаратларини қабул қилишнинг ўзи етарли. Аммо касаллик зўрайган даврда унинг олдини олиш учун қатор тиббий чораларни қўллаш лозим.

Хусусан, зарур ҳолларда болада шифокор тавсияси билан уқалаш муолажаси, кварц лампаси билан нурлантириш амалиётлари ўтказилади. Ушбу даво чоралари ва махсус дори-дармонлар фақат мутахассис тавсияси билангина белгиланади»,-дейди у.

Эслатиб ўтамиз, касалликнинг олдини олиш учун болани қуёшли кунларда ва эрталаб очиқ ҳавода сайр қилдириш, чўмилтириш, дармондорилар, жумладан, «Д» витамини бериш лозим. Энг муҳими, рахитнинг олдини олиш билан боғлиқ профилактика ишларини бола туғилмасдан олдин бошлаш мақсадга мувофиқ.






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Собянин рассказал о развитии дорожной сети возле станций метрополитена


Спорт в России и мире
Москва

На территории школы имени Ткаченко в Кубинке появится новое спортивное оборудование


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
Стефанос Циципас

Стефанос Циципас одержал 100-ю победу на турнирах серии «Мастерс»


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире
Москва

Новый релиз на лейбле Riki Music — альбом от «Команды Флоры»





Путин в России и мире
Москва

«Bloomberg»,США: Путин проводит тренировку стратегических ядерных сил за несколько дней до выборов в США


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Лукашенко: конфликт в Йемене может разрастись в катастрофу, которая миру и не снилась




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире
Киев

Киев в ярости: утечка информации раскрыла тайный запрос на ракеты Tomahawk


Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Концерт

Концерт пройдет в Вологде в День народного единства



Москва

Мальдивские отели приветствуют нового управленца

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net