Мы в Telegram
Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Август
2022

“Улар ҳали шахмат тожи учун ҳам курашади” — мухлислар Нодирбек ва Гукеш баҳси ҳақида — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0

Фото: Бутун Ҳиндистон шахмат федерацияси / FIDE Нодирбек Абдусатторовнинг 44-шахмат олимпиадасидаги қойилмақом ғалабаси интернетни том маънода портлатди. Дунё бўйлаб ақл гимнастикасига бефарқ бўлмаган одам борки, барчаси унинг Гукеш Доммаражму билан қарийб 5 соат давом этган кураши ва фантастик ғалабаси ҳақида гапиряпти. Ўзбекистонлик шахматчиларнинг ҳиндларга қарши ўйини, жумладан, 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов (2688) ҳамда 16 ёшли Гукеш Доммаражму (2684) ўртасидаги баҳс тафсилотлари билан бу ерда танишиш мумкин. Ўзбекистон ва Ҳиндистон-2 (мезбонлар мусобақада учта жамоа бўлиб қатнашди) баҳси дуранг натижа билан тугаган бўлса-да, Ўзбекистон учун бу ғалабага тенг дуранг бўлди. Боиси айнан Нодирбек терма жамоамиз баҳсни бой бераётган бир пайтда, боз устига ютқазиб турган партиясини ғалабага айлантира олди ва дунё шахмат ихлосмандларининг ёқимтойига айланди. Kun.uz ижтимоий тармоқларда қолдирилган фикрларни жамлади. Фото: Бутун Ҳиндистон шахмат федерацияси ва FIDE халқаро шахмат федерацияси “Бу буюк қарама-қаршиликнинг ибтидоси бўлиши мумкин” “Гукеш учун афсусдаман, аммо Ўзбекистон жамоасини, айниқса, ҳамиша таъсирчан кўринадиган Нодирбек Абдусатторовни табриклайман”, деб ёзган гроссмейстер Бэт Ҳармон. “Бу мислсиз жанг бўлди. Ҳар иккала гроссмейстер бир-бирига кучли зарбалар беришди. Келгусида уларнинг тўқнашувини кўриш энди янада қизиқроқ бўлади”, дея фикр билдирган Тануж Меҳта. “Гукеш ва Абдусатторов баҳсида ҳиндистонликка мухлислик қилдим, аммо у ютиб турган жойида мағлубиятга учради. Абдусатторов ҳалол ўйнади ва қарийб тўлиқ бой берилган вазиятда ҳам тиришқоқлик кўрсатиб, охиригача курашиб ғолиб бўлди. Унинг ғалабаси жамоаси учун жуда муҳим дуранг натижани келтирди”, дейди Фродо Баггинс. “Нодирбек ва Гукеш – Яратганнинг назари тушган шахматчилар. Уларнинг ўйинини кўриб, шахматнинг келажаги порлоқ эканига ишоняпман. Ушбу ёш, умидли спортчилар қачон суперюлдузларга айланишаркан, деган ўй менга тинчлик бермаяпти. Биз ишончли қўллардамиз, хонимлар ва жаноблар, биз ишончли қўллардамиз”, деб ёзган Bringlese YouTube-канали муаллифи. “Ушбу олимпиадани кузатарканман, Абдусатторов, Прагг ва Гукеш классик шахматдаги уч йирик ўйинчилар бўлишини тушуниб етдим. Бу йигитлар мураккаб позицияларда қандай устунликка эга бўлаётганини кўринг, икки йилдан сўнг улар энг юқори даражали шахматчилар бўлиб етишишади. Якуний натижа қандай бўлганидан қатъи назар, бу Ҳиндистон терма жамоаси учун ҳам, Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам феноменал натижа бўлди”, деб таъкидлайди Арун Шарма. “Менинг сўзларимни ёдда тутинглар. Бу – икки шахмат истеъдоди ўртасидаги рақобатнинг фақатгина бошланиши. Тез орада шахмат тожи учун номзодлар турнирларида, сўнгра жаҳон чемпионатларида уларнинг қарама-қаршиликларига гувоҳ бўламиз”, деб ёзади С.Пражвал. Фото: Бутун Ҳиндистон шахмат федерацияси / FIDE “Ёшлар ўртасида катта кураш кетмоқда. Уларнинг ҳар бири ўз авлодининг ҳақиқий етакчиси бўлишни истайди. Мен Гукешни 2021 йилнинг май ойида кашф қилгандим. Назаримда, у – ёш ҳинд шахматчилари орасида энг яхшиси. Мен нима учун барча оммавий ахборот воситалари Гукешга эмас, Прагг, Аржун ёки Ниҳалга кўпроқ эътибор қаратишади, деб ўйлардим. Энди у ўзини кўрсатди. Олимпиада арафасида Гукеш блиц йўналишида Абдусатторов ва Кеймерни мағлуб этган, Эсипенкога ютқазганди. Абдусатторов эса блицда Кеймер билан дуранг ўйнади. Олимпиадада ҳам икки шахматчи баҳсида дуранг қайд этилди. Демак, Гукеш сўнгги турда Кеймерга қарши қандай ҳаракат қилишини кўрамиз. Олимпиадалардан кейин Гукешнинг рейтинги 2700дан ошиши аниқ. Абдусатторов ва Аржун ҳам сўнгги турдаги кўрсаткичларига қараб ушбу маррадан ошишлари мумкин. Уларнинг ортидан Кеймер, Праггнанандҳаа ва Сарин кетмоқда”, дейди Йилдирай Кўмирчи. “Бу буюк қарама-қаршиликнинг ибтидоси бўлиши мумкин. Гукешга бугунги ўйин учун раҳмат. Унинг омади келмади”, дея таъкидлайди Браҳман Син. “Қандай фантастик ўйин. Ҳар иккала ўсмирнинг ўйини ажойиб. Хато қилиш инсонга хос. Мағлубият бизни аввалгидан-да кучлироқ қилади. Бизда ҳамиша иккинчи имконият бўлади. Бу охирзамон дегани эмас. Мен сизлар бизни яна ҳайратга солишингизга аминман”, дейди Санчит Патил. Фото: Бутун Ҳиндистон шахмат федерацияси / FIDE “Ўғлимнинг исмини Нодирбек деб қўяман!” — FIDE устаси Камил Пличта FIDE устаси, польшалик Камил Пличта Twitter саҳифасида кейинги фарзандининг исмини Нодирбек қўйиши, ҳатто қиз бўлса ҳам унга шу исмни бериши ҳақида ёзди. Тармоқнинг ўзбекистонлик фойдаланувчилари унинг бу қарорини олқишлаб, қиз болага Нодира деб исм қўйган маъқулроқ эканини тавсия қилишган. Польшалик шахмат устасининг фикрини ҳиндистонлик Гириш Бансуде ҳам қўллаб-қувватлаган ва у ҳам фарзандига Нодирдек исмини бермоқчи эканини таъкидлаган. Бошқа бир Twitter фойдаланувчиси эса Нодирбек ва Гукеш баҳсидан сўнг 12 яшар қизининг исмини ўзгартиришга қарор қилгани ва бу ҳақда қизига ҳам айтгани ҳақида ёзган. Фото: Twitter / Kamil Plichta Албатта, Камил Пличта ҳам, бошқалар ҳам эҳтиросларга берилаётган бўлиши мумкин. Спортда бундай ҳолатлар учраб туради. Бироқ бу Нодирбекнинг 44-шахмат олимпиадасидаги муваффақиятли иштирокига соя ташлай олмайди. Зеро, айнан унинг ғаройиб ўйинлари шахмат ихлосмандларининг туйғулари жунбушга келишига сабаб бўлди, бўлмоқда. “Тождор тасодифан пайдо бўлмайди. У “турнир хўжайини” Гукеш устидан ғалаба қозонади ва катта эҳтимол билан уйига олтин медаль билан қайтади. Рапид бўйича жаҳон чемпиони, “Ўзбек болалари” етакчиси – Нодирбек Абдусатторов”, дея тахмин қилганди FIDE устаси Мария Эмельянова. “Абдусатторов уни бурчакка қамаб қўйишганда ҳам ажойиб ўйнади. Гукеш ўйиннинг шафқатсизлигини ҳис қилган бўлиши мумкин. Бу икковлон шахматнинг келажагидир”, дейди Санкалп Сангле. Ваъда бажарилди! Нодирбек Абдусатторов 2021 йили Польша пойтахти Варшавада ўтказилган шахматнинг рапид йўналиши (тезкор шахмат) бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, Ўзбекистонга қайтганида бу бошланиши экани, ғалабалар бардавом бўлишини таъкидлаганди. Фото: Twitter / Chess24.com Унинг сўзлари ижобат бўлди. Сўнгги турда Нидерландия терма жамоасига қарши ўйнаган ҳамюртларимиз 2,5 – 1,5 натижага эришиб, ғалаба қозонди. Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдоров рақиблари билан дуранг ўйнаган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов ғалаба қозонди. Шу тариқа Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 44-Шахмат олимпиадасида бирор марта мағлубиятга учрамаган ягона жамоа сифатида чемпион бўлди! Баракалла, йигитлар! Жамшид Ниёзов, журналист






Загрузка...


Губернаторы России
Москва

Мэр Собянин: метро и МЦК в Москве на Пасху продлят работу до 02:00


Спорт в России и мире
Москва

Спортсмены Росгвардии завоевали более 10 медалей на международных и российских соревнованиях по плаванию


Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса
WTA

Соболенко уступила Свентек в финале турнира WTA-1000 в Мадриде


Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире
Москва

Путин приехал в храм Христа Спасителя на пасхальную службу


Лукашенко в Беларуси и мире
Минск

Русских заявил о субсидировании новых авиарейсов до Минска




123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.





Зеленский в Украине и мире

Навальный в России и мире


Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...



Кристина Орбакайте

Певица Орбакайте оценила отмену концертов в России фразой Пугачевой



Москва

Озверевший пассажир поезда "Москва – Владивосток" едва не убил соседа по купе

Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net