Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон терма жамоасининг 10-турдаги рақиби маълум бўлди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Шахмат федерацияси Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаларининг 10-турдаги рақиблари маълум бўлди. 9-турда Арманистонни мағлуб этиб, якка пешқадамга айланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кейинги турда Ҳиндистон-2 жамоаси билан куч синашади. Беллашув 8 август куни ўтказилади. Ҳиндистоннинг иккинчи жамоаси умумий жадвалда иккинчи ўринда бормоқда. Мазкур турдаги ғалаба орқали Ўзбекистон чемпионлик масаласини деярли ҳал қилади. Олимпиадада жами 11 та тур ўтказилади. 9-турдан кейин 49-поғонада бораётган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 10-турда Парагвайга қарши дона суради.