Кадастрлар палатаси муҳандиси пора билан қўлга тушди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Фото: Президент матбуот хизмати. ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаролар С.Б. ва С.Х. фуқаро Б.га Кармана тумани «Нурафшон» МФЙ ҳудудидан 15 сотих бўш ер майдонини кадастр бўлимида ишловчи «А» исмли таниши орқали расмийлаштириб бериш орқали 90 млн сўмга сотишга келишиб, эвазига 8 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, С.Х.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Давлат кадастрлар палатаси Кармана тумани филиали кадастр муҳандиси вазифасида ишловчи А.Э. ўз хизмат хонасида 900 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.