Спортчиларни тайёрлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иқтидорли спортчиларни тайёрлашга бағишланган йиғилишда маълум қилди.
Янги тизим қуйидагиларни назарда тутади:
ҳар бир маҳаллада икки мавсумда мусобақалар ташкил этилади. Яхши натижа кўрсатган ёшлар электрон рўйхатга киритилади;
бу ёшлар вилоятдаги 19 та спорт мактабининг махсус гуруҳларида (8 ойгача) мураббийлар билан бепул шуғулланади;
махсус гуруҳлардаги профессионал спортга салоҳияти бор ёшлар йўналишига кўра вилоятдаги 4 та ихтисослашган мактабга қабул қилинади (сузиш, яккакураш, ўйин турлари ва енгил атлетика, бадиий гимнастика);
спорт мактаби тренерларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади. Бундан ташқари, яхши натижа кўрсатган мактаб директорлари, тренерлар ва бошқа мутахассисларга қўшимча 50 фоизгача устама тўланади;
жамоавий спорт турлари бўйича ҳудудий чемпионатларда спортчилари ғолиб бўлган тренерларга 5 фоиз, республика чемпионатида – 20 фоиз устама берилади;
вилоятдаги спорт мактаблари ихтисослигига қараб олимпия спорт турлари бўйича базага айлантирилади.