Европадаги НАТО кучларига рус тилини билувчи янги бош қўмондон тайинланди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Кристофер Каволи. Фото: «Nato.int» Америкалик генерал Кристофер Каволи НАТОнинг Европадаги қуролли кучлари янги бош қўмондони этиб тайинланди. Шимолий Атлантика алянси бу ҳақда ўз расмий сайтида баёнот берди. Каволи ушбу лавозимда ёздан иш бошлайди. У шу пайтгача АҚШнинг Европадаги ҳарбийларига қўмондонлик қилиб келганди. Ҳозирча НАТОнинг Европадаги бош қўмондони лавозимида яна бир америкалик, Пентагон ҳарбий-ҳаво кучлари генерали Тод Уолтерс фаолият юритмоқда. Кристофер Каволи хорижий тилларни яхши билади, жумладан, рус, италян, француз тилларида сўзлаша олади. Йел университетининг Россия ва Шарқий Европа тадқиқотлари магистри даражасига эга.