Ислом Каримовнинг набираси бобоси билан тушган архив суратини саҳифасига жойлади ва ажойиб изоҳ қолдирди
У бу ҳақда Instagram’даги шахсий саҳифасида маълум қилган.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Иймона Каримова бобоси билан тушган архив суратни эълон қилди.
Иймона Каримова суратни ўзининг Instagram’даги шахсий саҳифасида жойган ва унга биринчи рақс тушишни ўргатган инсон бобоси Ислом Каримов бўлганини айтган.
«Бобом менга рақсга тушишни ўргатган ҳамда менинг биринчи рақсим у билан бўлиши муҳим эканлигини айтган», — дейди Иймона.