Элдор Шомуродовнинг "Заря"га қарши ўйини қандай баҳоланди? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
"Рома" Конференциялар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида "Заря" билан куч синашди. Украина жамоасига қарши кечган баҳс Италияда бўлиб ўтди. Римликлар беллашувда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Дастлаб, майдон эгалари сафида Карлес Перес 15-дақиқада ҳисобни очди. Кейин Дзаньоло 33-дақиқада фарқни иккитага оширди. Абрахам эса 46 ва 75-дақиқада дарвозани ишғол қилиб, дублга эришди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 70-дақиқада захирадан майдонга тушди. Romatube.it учрашувда ҳаракат қилган футболчиларнинг ўйинларини баҳолади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 6 баллга лойиқ кўрилди.